23:08 / 01.06.2018
4 732

Президент Чилонзордаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди

Президент Чилонзордаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу маҳаллада 9 кўп қаватли ва 864 ҳовли уйлар жойлашган. 5 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Давлат раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ мазкур маҳаллада ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Йўллар ва уй-жойлар таъмирланиб, ижтимоий объектлар барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев маҳалла ҳаёти билан танишди, фаоллар билан мулоқот қилди.

Мамлакатнинг барча шаҳарларида замонавий маҳалла марказлари бунёд этиш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Чилонзордаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди