10:25 / 02.06.2018
3 918

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларни видео тасвирга олган шахслар рағбатлантирилади

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларни видео тасвирга олган шахслар рағбатлантирилади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларни видео тасвирга олган шахслар рағбатлантирилади, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Бу ҳақда, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида қайд этилган.

Мазкур қарор билан 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ва уни тадбиқ этиш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланган. Шу билан бирга, ҳар ой "Автомобилсиз кун" акцияси йўлга қўйилишидан мақсад йўлларда хавфсизлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиб, автотранспортсиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилишдир.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига уч ой муддатда жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларида ўрнатилган видеорегистраторларидан олинадиган видеоёзувларни тезкор тўплашнинг марказлаштирилган тизимини жорий этиш, содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида таклифни киритиш ҳамда шахсий маълумотларнинг махфийлигини сақлаб қолиш имконияти таъминланган ҳолда уларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш бўйича топшириқ берилган.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларни видео тасвирга олган шахслар рағбатлантирилади