date
views 4 625

Андижонлик талончилар Фарғонада вилоятдошига тегишли Lacetti’ни олиб қочди

Андижонлик талончилар Фарғонада вилоятдошига тегишли Lacetti’ни олиб қочди
Фото: Livejournal
Андижон вилоятида яшовчи Д.М. Lacetti машинасини Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент—Андижон» йўлида ҳайдаб кетаётганда 4 нафар номаълум шахс давлат рақам белгилари бўлмаган оқ рангли Lacetti автомобилида йўлини тўсиб, тўхтатади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Улар Д.М. ва унинг йўловчиларини машинадан тушириб, автомобилни номаълум томонга ҳайдаб қочди.

Олиб қочилган машина Олтиариқ тумани, Қизилтепа қишлоғи ҳудудидан ойналари синган ҳолда топилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган шахслар — Андижон туманида яшовчи Р. Х., Б. Х. ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи Ф.Б. ва Ж.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонлик талончилар Фарғонада вилоятдошига тегишли Lacetti’ни олиб қочди