
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёв шу йилнинг 9 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Давлат раҳбарлари ШҲТ саммити доирасида икки ёқлама учрашув ўтказиши режалаштирилган.
— Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний, Покистон Президенти Мамнун Ҳуссайнлар билан суҳбат ўтказишни режалаштирмоқдамиз, — деган Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга.
Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати ШҲТ доирасидаги учрашувлар ҳақида ҳозирча маълумот бергани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар