
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиев лавозимидан озод этилганидан сўнг, орадан кўп ўтмай унинг Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган жияни Шуҳрат Парпиев ҳам ишдан кетгани ҳақида хабар берган эдик.
4 июнь куни Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этди.
Бобожонов йиғилишда Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган полковник С.Нишонбоев шаҳар кенгаши фаолларига таништирди.
С.Нишонбоев ўз нутқида унга билдирган юксак ишончга раҳбариятга алоҳида миннатдорлик билдириб, янги лавозимда муносиб хизмат қилиб, келгусида бор куч-ғайратини халқ манфаатлари йўлида сафарбар этишга ваъда берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар