07:02 / 07.06.2018
4 273

Энди талабанинг ўзлаштиришига қараб профессор-ўқитувчилар фаолиятига баҳо берилади

Энди талабанинг ўзлаштиришига қараб профессор-ўқитувчилар фаолиятига баҳо берилади
Эндиликда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар фаолиятига баҳо талабаларнинг ўзлаштиришига қараб қўйилади. Бу ҳақда Президентнинг 5 июнь куни “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, унга кўра, мамлакатимизда 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойилини жорий қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади. Бунда ушбу тамойил талабларига жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўриш белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланиши белгилаб берилди.

Бунда асосий эътибор баҳолаш тизими ва мезонларини узлуксиз таълим тизимининг босқичларига мувофиқлаштиришга; таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли (автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат ва ҳ.к.) усулларини, шу жумладан, муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни жорий этишга; семестр якуни бўйича академик қарздор талабанинг қайта топшириши мумкин бўлган фанлар сонини белгилашга ва уларни топшириш муддатини ўзгартиришга қаратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди талабанинг ўзлаштиришига қараб профессор-ўқитувчилар фаолиятига баҳо берилади