Бухоро вилояти, Олот тумани, Пахтакор МФЙ да яшовчи икки нафар фуқарога тегишли эшаклар бир кечада яширин равишда ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида ариза келиб тушди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида маълум бўлдики, Олот туманида яшовчи фуқаролар Соҳиб Мавлонов ҳамда Феруз Тангриевлар (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирганлар.
Бундан ташқари, вояга етмаган Шоҳрух Самиевнинг вояга етмаганлигини билган ҳолда уни ҳам ўғрилик жиноятини содир қилишга жалб қилиб, Олот туман «Пахтакор» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ражаб Ботировнинг молхонаси олдига боғланган баҳоси 200.000 сўмлик бир бош эшагини яширин равишда ўғирлаб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Ушбу жиноий гуруҳ, шу куни соат тахминан 00:10 ларда ўзаро жиноий тил бириктириб, фукаро Ғулом Каримовнинг ҳам молхонаси олдига боғланган бир бош эшагини ўғирлаб кетганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилиб, айбланувчилар ўз айбига иқрорлик билдирганлар.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан айбдор деб топилди ва жиноят иши судга топширилди.
Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, суд жараёнида судланувчиларнинг ушбу жиноий ҳаракатлари тўлиқ ўз тасдиғини топди ва тегишли моддалар билан айбланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Дарҳақиқат, содир этилган ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррар. Ўзларининг жиноий қилмишлари ва калтафахмлиги туфайли бу фуқаролар одамлар орасида “Эшак ўғрилари” деган номни орттирдилар холос. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди