date
views 5 124

Самарқанд вилоятида “Зил-53” ва “Volvo” автомашиналари тўқнашиб кетди

Самарқанд вилоятида “Зил-53” ва “Volvo” автомашиналари тўқнашиб кетди
Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида “Volvo” русумли автомобиль юк автомашинаси билан тўқнашув содир этилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 6 июнь соат 05.00ларда Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи О.Б. бошқарувидаги “Зил-53” русумли юк автомашинасини “Тошкент-Термиз” йўлининг 1041-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда чап ён томонда ҳаракатланиб кетаётган А.В. бошқарувидаги “Volvo” русумли автомобиль билан тўқнаш кетган.

Натижада автомашиналар техник шикастланган. Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилоятида “Зил-53” ва “Volvo” автомашиналари тўқнашиб кетди
-->