10:54 / 08.06.2018
5 034

Иш стажини ҳисобга олиш соддалаштирилди

Иш стажини ҳисобга олиш соддалаштирилди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 384-сон қарорида назарда тутилган.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан пенсия бўлими ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор (бундан кейин – ЯТТ) учун алоҳида юритиладиган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси бекор қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, карточка пенсия бўлимида доимий равишда сақланар, унга суғурта бадаллари суммалари ва улар қайси давр учун тўланганлиги тўғрисидаги ёзувлар қайд этилар эди.

Энди пенсия бўлими томонидан ЯТТга (шунингдек чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсларга, деҳқон хўжалиги аъзоларига ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоларига) фақат Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси очилади. У ЯТТда сақланади ва, банк квитанциялари ва тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари билан бир қаторда, бадаллар тўланганлиги далилини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Шунингдек, энди ЯТТ учун тадбиркорлик фаолияти асосий фаолият деб ҳисобланса, меҳнат дафтарчаси пенсия бўлимида эмас, балки унинг ўзида сақланади. Яшаш жойидаги пенсия бўлими ЯТТ фаолияти тўғрисидаги тегишли ёзувларни меҳнат дафтарчасига қайд этади, холос. Бу чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсларга, деҳқон хўжалиги аъзоларига ва оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоларига ҳам тааллуқли.

Деҳқон хўжалигидаги меҳнати ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти фуқаро учун қўшимча ҳисобланса, унинг меҳнат дафтарчаси асосий иш жойида юритилади. Бу ҳолда рўйхатдан ўтган жойидаги пенсия бўлими томонидан унинг хоҳишига кўра меҳнат дафтарчасига тадбиркор сифатидаги фаолият даври тўғрисидаги ёзув киритилиши мумкин.

Ҳужжат 24.05.2018 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иш стажини ҳисобга олиш соддалаштирилди