19:55 / 08.06.2018
4 601

Қашқадарёлик алданган аёл вазирлик ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилди (видео)

Қашқадарёлик алданган аёл вазирлик ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилди (видео)
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг Одам савдосига ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманида яшовчи аёл яқинлари томонидан кутиб олинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, аёл шу йилнинг 28 апрель куни ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан шахси аниқланаётган Чарос исмли танишининг Туркия давлатида энагалик қилиш ва бунинг эвазига катта миқдорда ойлик маош олиш тўғрисидаги ёлғон ваъдасига ишониб, Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига кетган. Истамбулда уни Чароснинг синглиси Юлдуз исмли аёл кутиб олганлигини ва Комилбей исмли турк фуқаросига олиб бориб, ҳужжатлари билан бирга топшириб юборганини маълум қилган.

Натижада уни оғир шароитга солиб, ҳужжатларини олиб қўйиб, мажбурий меҳнатга жалб қилганлар. Бундай шароитларга чидай олмаган ва алданганлигини пайқаган аёл, у ердан қочиб, кўчада қолиб кетади.

Аёлнинг ҳолати юзасидан олинган маълумот асосида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борган ишлари натижасида жабрланган аёл Ўзбекистонга қайтарилди.

Мазкур воқеа юзасидан тайёрланган видеороликни қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёлик алданган аёл вазирлик ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилди (видео)