12:26 / 15.06.2018
3 308

Ҳар кимга ҳам ишонаверманг

Ҳар кимга ҳам ишонаверманг
Тошкентда ўқиб юрган пайтларим, икки мингинчи йиллар...

Бир яқинроқ танишим Чорсу бозорида ҳалол гўшт сотадиган одам деб, бир киши билан таништириб кетди. Ярим йилга яқин ўша одамдан харид қилиб юрдим. Бир кун катта юк машинасидан гўшт тушираётганининг устидан чиқиб қолдим. На тозаликка ва на кўринишдан ҳалолликка тўғри келади(гўшт соҳасини бироз тушунаман). Ҳайдовчидан "қаердан олиб келдингиз?" десам, бир узоқ вилоятни айтди. Қассобга "ака, ҳаммасини биз ўзимиз сўямиз, ҳалоллигига кафилман дегандингиз-ку!?" десам, "қизиқ одамакансиз-у, бу катта бозор бўлса, шунча одамга мен қаердан улгураман, етмай қолгандан кейин сотиб ҳам оламан-да" деди...

Орадан ўн беш йил ўтди. Яна бир яқин танишим кичкинагина ошхона очилганини, эгаси ҳалол, тақводор одамлар эканини айтди. Бир марта бирга бордик. Орадан кунлар ўтди, ўша жойга гўштли нон олиш учун кирдим. Ҳали тайёр бўлмаганини, бироз кутишим кераклигини айтишди. Шу пайт аравачада гўшт келиб қолди. Хаёлимга эски воқеа келиб қолди. "Гўштни кимдан оласиз?" дедим. "Бозорга чиқаман, расталарни айланаман, энг покиза, қоғозларга ўраб қўйилган бўлса, кейин оламан" деб жавоб берди. Тушунчадаги ўлчовларимиз бир-биримизга мос тушмади. Буюртмани тўхтатиб, ошхонадан чиқиб кетдим. Ўша танишимга бўлган ҳолатни айтдим. "Биз ҳам билмаган эканмиз, анча гапларни кейин эшитдик" деди...
Манба: Azon.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)