15:55 / 16.06.2018
11 067

Кадастр ҳужжати неча кунда тайёр бўлади?

Кадастр ҳужжати неча кунда тайёр бўлади?
«Ассалому алайкум. Мен 1 ой олдин квартира сотиб олгандим. Олди-сотди шартномасини эртаси куни кадастрга берганман. 1 ойдан ошик вақт ўтдики ҳали кадастр ҳужжати тайёр бўлмаганлигини айтишяпти. Ўзи қонунан қанча иш кунида мен уй кадастр ҳужжатини олишим керак?»

Ушбу саволга Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали жавоб қайтарди.

Амалдаги тартибга мувофиқ, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда — 2 кун мобайнида амалга оширилади.

Тақдим этилган ҳужжатларда тузатишга вақт талаб қилинадиган сезиларли бўлмаган камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда эса бу муддат 7 кунгача чўзилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кадастр ҳужжати неча кунда тайёр бўлади?