21:30 / 20.06.2018
6 051

Ўқиш ва ишга киришда судланганлик билан боғлиқ тартибга ўзгартириш киритилди

Ўқиш ва ишга киришда судланганлик билан боғлиқ тартибга ўзгартириш киритилди
Судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган шахслар ўқишга, ишга киришида ёки бошқа ҳолларда судланганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйиш амалиётига барҳам берилади. Бу Президентнинг 19 июндаги қарори билан белгиланди, деб хабар беради Huquqiy-axborot канали.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига қуйидагиларни назарда тутадиган “Хавфсиз пойтахт” концепцияси эксперимент тариқасида жорий этилади: Унга кўра,

- Соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш орқали куну тун уч сменали патруль режими ташкил этилади;

- Ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари, маъмурий судлар, адвокатура, шунингдек, суд-тиббий экспертиза хизматлари ходимлари сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат фаолиятини тўлиқ амалга оширади, кейинчалик сутканинг кундузги вақтида ўн олти соат давомида улар бевосита хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинади;

- Ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида ички ишлар органлари бўлинмалари, биринчи навбатда, жамоат тартибини таъминлаш кучларининг патруль гуруҳлари ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга максимал тезкорлик билан етиб бориши таъминланади.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари тузилади.

2018 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйганлиги, уларни аниқлаганлиги ёки фош этганлиги, шунингдек, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаганлиги учун лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқиш ва ишга киришда судланганлик билан боғлиқ тартибга ўзгартириш киритилди