12:27 / 23.06.2018
4 545

Мактаблар эндиликда ҳокимиятга бўйсунмайди

Мактаблар эндиликда ҳокимиятга бўйсунмайди
Мактаблар ҳокимиятлар назоратидан чиқарилади. Эндиликда улар фақат Халқ таълими вазирлигига бўйсунади. Бундай топшириқ халқ таълимидаги муаммоларга бағишланган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг пайшанба кунги видеоселекторида бош вазир Абдулла Арипов томонидан берилди.

Мажлисда вазирликнинг янги раҳбарияти таркиби — вазир Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари Сарвар Бобохўжаев, Отабек Назиров и Алишер Умаров таништирилди.

Бош вазир халқ таълими тизимидаги асосий вазифаларни белгилаб берди — ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш, таълим дастури сифати, мутахассисларнинг даражаси, иш ҳақи, молиялаштиришдаги назоратни кучайтириш, ўқитувчиларни кераксиз ҳужжат ишларидан озод қилиш ва мактаб директорларининг бошқарув тажрибасини ошириш.

Абдулла Арипов ҳокимиятларга мактаб ўқитувчилари ва директорларни мажлисга чақиришни тақиқлади. У президент Шавкат Мизиёевдан иқтибос келтирди: «Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳам ҳурмат қилмайман».

Ҳукумат раҳбари мажлис давомида математика, физика, биология ва география бўйича дарсликларни ҳар тўрт йилда янгилаш керакми деган саволни ўртага ташлади. «Биз дарсликларни тайёрлашда хорижлик мутахассисларни жалб этишимиз керак. Кутубхоналарда жаҳон талабларига жавоб берадиган китоблар деярли йўқ», — деди у.

Бош вазир шунингдек чет тилларини ўргатишда асосий эътибор инглиз тилига қаратилганини, рус ва бошқа тилларни ўргатиш қисқартирилганини тан олди. Қачондир мамлакатлакатда немис ва француз тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатувчи мактаблар бўлганини эслатиб ўтди. Кўпчилик ўқитувчилар инглиз тилига қайта мослашишига тўғри келди.

Абдулла Арипов мактаб ўқувчиларининг хатти-ҳаракатлари ёмонлашувида сабаблардан бири эркак ўқитувчилар камайиб кетгани эканини билдирди.
Бош вазирнинг топшириғига кўра барча вазирликлар ва ташкилотлар ХТВнинг янги раҳбариятига максимал даражада, қўлдан келганча ёрдам бериши керак.

Абдулла Арипов шунингдек «Обод мактаб» лойиҳаси доирасида янгича мактаблар лойиҳаси учун ташаббусларни президент қўллаб-қувватлашини билдирди. Эслатиб ўтамиз, мамлакатда Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан тўлиқ қайта кўриб чиқилган болалар боғчалари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактаблар эндиликда ҳокимиятга бўйсунмайди