21:28 / 25.06.2018
6 534

Ўзбекистонда ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшгача узайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшгача узайтириш таклиф қилинди
Архив фото: "Халқ сўзи"
Ўзбекистон ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшга узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида петиция пайдо бўлган.

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра, эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) - ёш оила деб белгиланган.

“Маълумки, ёш оила тоифаси бизга баъзи бир имкониятлар, жумладан, даромад солиғи, кредитлар, уй-жой олиш каби муносабатларда имтиёзлар тақдим этади.

Ҳозирги кунда ёшларимиз ўртасида турмуш қуриш кечикиб бормоқда. Бунга сабаб турмуш қураётган инсонлар, энг аввало, молиявий ҳолатини яхшилаб, кейин турмуш қуришни ўйлайди ва бу турмуш қуришни кечикишига олиб келади, аксар ҳолларда 30 ёшдан кейин турмуш қураётганлар ҳам кам эмас.

Шунинг учун, ёш оила чегарасини 30 ёшдан 35 ёшга кўтариш таклифини билдираман. Ушбу таклиф амалга оширилса, ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида янада кўпроқ имкониятлар яратилади”, - дейилган жамоавий мурожаатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшгача узайтириш таклиф қилинди