Фото: Бахтиёр Мустанов / "Халқ сўзи"
Жорий йилнинг 19 — 23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан биринчи марта ташкил этилган мазкур нуфузли билимлар беллашувида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан жами 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича ўз билимини синовдан ўтказди.
Халқаро олимпиада астрономия фани бўйича қирғизистонлик Ирискелди Анарбеков олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон вакили Жанибек Аманкул кумуш, ҳамюртимиз Дўстмамат Бозорқулов ва яна бир қозоғистонлик ўқувчи Ержан Кенес бронза медалига сазовор бўлди.
Физика фанидан ўзбекистонлик Умиджон Ҳафизов ғолибликни қўлга киритди. Темур Тиничбеков (Қирғизистон), Ислам Амангелди (Қозоғистон) ва ўзбекистонлик Отабек Ҳасанов ва Абдураҳмон Носиров кумуш медаль билан тақдирланди. Туркманистонлик Мейлис Ходжамуродов , қозоғистонлик Тельман Ерасил, Мадина Намугамбетова , қирғизистонлик Эрназар Сидиқов ҳамда ҳамюртларимиз Солибой Розиқов, Бобур Халимов бронза медалига муносиб кўрилди.
Якунда ўзбекистонлик ўқувчилар жами олтита медалга сазовор бўлишди.
Мазкур халқаро олимпиада илк маротаба ташкил этилган бўлса-да, буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб этиш, истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ўқувчилар учун хорижлик тенгдошлари билан дўстона рақобат муҳитини яратишга хизмат қилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ҳар икки йилда анъанавий тарзда Самарқандда ўтказилади.
Манба: "Халқ сўзи" “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Мактабларда вариатив ўқув режалар доирасида мажбурий фанлар сони 9тага оширилди

Ўзбекистонлик талаба Сеулда ўтказилган «Quiz on Korea» танлови мутлақ ғолиби бўлди

Мактабларда баҳорги таътил 21-27 март кунлари бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида ўқувчи физика муаллимини калтаклади…

Ўзбекистонлик қиз «МДҲ гўзали — 2018» танловида иштирок этмоқда (фото)

36 ёшли ўзбек олими Эйнштейннинг тахминларини амалда исботлади