Олий таълим муассасасида таҳсил оламан, деган абитуриент борки, пойтахтдаги нуфузли таълим даргоҳларига интилади.
Айниқса, ҳуқуқушунос бўлиш истагидаги ёшлар қабул бошланиши биланоқ Тошкент давлат юридик университетига ошиқади. Тезроқ ҳужжат топширишга интилади. Табиийки, юртимизнинг турли ҳудудларидан келган йигит-қизлар сонининг кўплиги қабул жараёнида қийинчилик туғдиради. Навбат кутиш, қолаверса, узоқ ҳудудлардан келганлар учун анча оворагарчилик бўлади.
Энди Тошкент давлат юридик университетига ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали топшириш мумкин. Бунинг учун 201 та туман ва шаҳарларда давлат хизматлари марказлари ишлаб турибди. Ушбу хизмат бепул амалга оширилиши абитуриентларни ортиқча харажат ва йўл оворагарчилигидан асрайди.
Бунинг учун абитуриент доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар ўзи истаган туман ёки шаҳарда фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказига мурожаат этиши лозим. Ушбу марказга абитуриент ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълим муассасасини тугатгани тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан), имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса) асл нусхада тақдим этиши керак.
Манба: "Оила даврасида" “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Энди айрим давлат хизматлари қўшимча ҳақ эвазига қисқароқ муддатда кўрсатилади

Рамазон эслатмаси: рўза тутмасликка узрли бўлган кишилар

«Toshkent city»да 90 метр баландликдан туриб кран бошқараётган қизни биласизми ? (видео)

Ҳарбий хизматчилар учун янги кўкрак нишони таъсис этилди

Чилонзор туман ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди