Чилим ва электрон сигареталарни чекиш мумкин бўлмаган жамоат жойлари таркиби аниқлаштирилмоқда. Хусусан, клубларда, дискотекаларда, компютер залларида, музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида, кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида, ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида, кўп қаватли уйларнинг йўлакларида, хиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида чекишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда сенатор Гавҳар Алимовага асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.
«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга масъул шахслар ва уларнинг мажбуриятлари белгиланмоқда», дейди Гавҳар Алимова.
28 июнь куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Сенатининг XV ялпи мажлисида сенаторлар «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллашди.
Муҳокама этилаётган қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига янги мажбуриятларни юклаётганлиги ҳамда уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилаётганлиги боис «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ у расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтиб кучга киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради