12:30 / 02.07.2018
3 354

Шавкат Мирзиёев: "Олмазорликлар, 50 киши билан тўй қилишни сиз бошлаб беринг, бутун Тошкентга намуна бўлинг" (видео)

Шавкат Мирзиёев: "Олмазорликлар, 50 киши билан тўй қилишни сиз бошлаб беринг, бутун Тошкентга намуна бўлинг" (видео)
Олмазор туманида 29 июнь куни бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яна бир бор тўй-маросимлар масаласига тўхталиб ўтди. Президентнинг бу чиқиши «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида намойиш этилди.

Тўйга ўзи ким жавоб беради? Дейлик, бизга номаъқул тўй бўлди. Бунинг учун кимга жазо бериш керак? Ана шу жазоланадиган одамни топиб, қарорни қабул қиламиз.

Оғир шароитдаги, ойлиги йўқ, иши йўқ, боласи кўчада, шифохонага боришга, дори олишга пули йўқнинг кўзига 20 та машина билан тўй қилган одам қандай кўринади? Ёқармикин? Мен ўйлайманки, ёқмайди. Адолатсиз. Манман деган одамга битта савол: зўр тўй қилган одам шуни маошига қила оладими? Энг оддий одамимиз ҳам салгина ўзини тиклаб олсин. Уни ғазабини келтирмайлик. Буниям бир тартибга келтирмасак бўлмайди.

Фарзандларимиз камолини кўрсак, соғ-саломат бўлса, қандай бахт бу! Катта тўйни ўтказиш учун кетадиган пулни жамғарма кассага ўтказиб, болаларимизнинг қўлига бериб қўйинглар — ўзлари қилсин. Олмазор туманидагилар, шуни — 50 киши билан тўй қилишни бир бошланглар. Болалар шундай хурсанд бўладики — уларнинг ҳам ичида ўзига яраша дарди бор.

Олмазор тўй ва маросимларни ўтказиш бўйича шаҳарда намунавий туман бўлса ва Сенат қарор қабул қилаётганида: «Мана тўй қанақа бўлади!», деб экранда кўрсатади. Маҳалла раиси ўзи чиқиб, ҳам табрик, ҳам дуони қилади. Артист келади, оши бўлади, чиройли ўтиб, болалар рози бўлади. Хавф-хатар бўлмайди у ерда. 505 та маҳаллада биттадан намунавий тўй бўлади. Тамом.

Тақдиримизни ҳал қиладиган якка-ю ягона жамоат ташкилоти бу — маҳалла. Умримиз маҳалла билан боғлиқ. Ҳаммамиз тўғримизда: «Бу одам маҳаллага садоқат билан хизмат қилган», дейишади. Шошилиб бўлмайдиган масала-да бу. Буни етти марта ўлчаб, бир марта кесмасак, эртага вазиятимиз жуда... Энди халқни алдаб бўлмайди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Олмазорликлар, 50 киши билан тўй қилишни сиз бошлаб беринг, бутун Тошкентга намуна бўлинг" (видео)