21:03 / 03.07.2018
3 671

Янгилик: кўп қаватли уйларда яшовчилар «уй дафтари»га ўтказилади

Янгилик: кўп қаватли уйларда яшовчилар «уй дафтари»га ўтказилади
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган шахсларнинг аксарияти Шакл-4, Шакл-5 ҳисоб варақалари (хонадон варақалари) асосида маълумотнома олиш ва шу асосда доимий прописка қилиш учун туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишига тўғри келади ва бу узундан-узоқ навбатларнинг ҳосил бўлишига олиб келмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан кўп қаватли уйлар учун жорий қилинган, эски тизимдан қолиб кетган Шакл-4, Шакл-5 ҳисоб варақаларининг юритилишини бекор қилиш ва унинг ўрнига «уй дафтарлари»ни юритиш тавсия этилади.

«Уй дафтари»нинг афзаллиги!

«Уй дафтари» Шакл-4,-5дан фарқли ўлароқ, фуқаронинг ўзида сақланади ва газ, электр, сув, иситиш каби хизматларга маълумот олиш учун ИИОга қайта-қайта мурожаат қилишга эҳтиёж қолдирмайди. «Уй дафтари»да хонадонда рўйхатга олинган фуқароларга тегишли барча маълумотлар қайд этилади.

«Уй дафтари»ни қандай олиш мумкин?

Сиз «уй дафтари»ни китоб ва матбуот расталаридан харид қилиб, яшаш жойингиздаги маҳалла фуқаролар йиғинида уни расмийлаштирасиз. Шундан сўнг, туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига шу манзилда яшовчи оиланинг барча аъзолари паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан бирга тақдим этасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)