Тошкентда тажриба тариқасида деҳқон бозорлардаги савдо жойларни онлайн-аукцион орқали тақдим этиш татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда умумий муҳокамага қўйилган ҳуқумат қарор лойиҳасида белгиланган.
Ҳужжатда айтилишича, 2019 йил 1 апрелдан деҳқон бозорларидаги савдо жойлар фақат онлайн-аукцион E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончасида олиш мумкин бўлади.
Ушбу тажриба 2019 йил 15 июлгача амалга оширилади. Ундан кейин Давлат солиқ қўмитаси томонидан лойиҳани бутун республика деҳқон бозорларида амалга ошириш бўйича таклиф киритиш керак бўлади.
Лойиҳа доирасида Марказий банк ва "Тошбозорсавдо" уюшмаси шаҳардаги деҳқон бозорлари фаолиятини шаффофлигини таъминлаши талаб этилади. Бунинг учун барча бозорларда банд ёки бўш бўлган савдо жойлар тўғрисида маълумотларни кўрсатиб турувчи мониторлар ўрнатилади.
Бундан ташқари, савдо жойларини ҳисобга олиш бўйича махсус дастурий таъминот ишлаб чиқиш режалаштирилган. 2019 йил 1 январгача деҳқон бозор маъмурияти учун тадбиркорлик субъектларини ҳисобга олиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш зарур. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Онлайн аукцион орқали илк бор «чиройли» мобил рақам сотилди

Энди ер участкалари аукционда сотилади

Бозорлардаги нарх-наволар: Гуруч Урганчда 3 минг сўм, Тошкентда 12 минг сўм, ...

Президент қарори: Ерлар энди электрон аукцион савдоси орқали берилади

Ўзбекистонда деҳқон бозорлари хусусий компаниялар ихтиёрига ўтиши мумкин

МИБ томонидан мусодара этилган мол-мулклар аукцион орқали сотувга қўйилди