Ўзбекистонда айрим сайтлар фаолиятига чек қўйилади

Ўзбекистонда айрим сайтлар фаолиятига чек қўйилади
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фойдаланувчиларга ўз жонига қасд қилишни ўргатувчи интернет сайтлари фаолиятига чек қўйилади.

Хусусан, жорий йил 1 ноябрига қадар Ички ишлар вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, ҳаётнинг қийин вазиятларидан қандай қилиб чиқиб кетишга доир маслаҳатлар берадиган, айни чоғда ижтимоий реабилитация ва мослашув муассасалари телефон рақамлари кўрсатилган махсус сайтлар яратилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистон ўз жонига қасд қилиш сони бўйича Марказий Осиёда учинчи ўринда қайд этилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар