18:30 / 09.07.2018
6 626

“Малика” савдо мажмуаси ҳудудида "пичоқбозлик" рўй берди (фото, видео)

“Малика” савдо мажмуаси ҳудудида "пичоқбозлик" рўй берди (фото, видео)
Тошкент шаҳрининг электроника ва маиший уй жиҳозлари сотиладиган “Малика” савдо мажмуасида ўзаро келишмовчилик “пичоқбозликка” айланиб кетди. “UzNews.uz” мобил мухбирининг маълум қилишича, 8 июль куни сотувчи ва харидор ўртасидаги келишмовчилик юзага келган. Уларнинг тарафкашлари тортишувга аралашуви пичоқ билан тан жароҳати етказишгача етиб борган.

Мобил мухбирнинг юборган суратларида футболкасида қон доғи бор йигитни, яна икки нафар йигит қўлида пичоқ ушлаб турганини кўриш мумкин.

UzNews.uz” мобил мухбири томонидан ушбу тўполоннинг маълум бир қисми акс этган видео ҳам тақдим қилинди.

Кеча, 8 июль куни бўлиб ўтган ўзаро келишмовчилик видеотасвирга олинган ва унда бир неча нафар шахслар автомашина ҳамда унинг ҳайдовчисига ҳужум қилганликларини кўриш мумкин.

Бундан ташқари воқеа гувоҳлари ва иштирокчилари ҳозирча шахси номаълум шахснинг қўлидан пичоқни олишга уринишгани, автомашинага техник шикаст етказилгани ҳолатини кўриш мумукин.

Келишмовчиликда қатнашган яна бир томон вакиллари “Nexia” воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилган ва унинг ортидан кўпчилик қувиб боргани ҳолати ҳам видеотасвирдан ўрин олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Малика” савдо мажмуаси ҳудудида "пичоқбозлик" рўй берди (фото, видео)