20:18 / 10.07.2018
10 464

ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари оширилди

ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари оширилди
«ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади дегани», — деб ёзмоқда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг «Телеграм»даги каналида.

Шунингдек, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди.

Бакалаврда:
энг арзон контракт - 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг);
энг қиммат контракт - 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

Таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати:
(энг кам иш ҳақи миқдорида)

- Педагогика, шу жумладан касбий таълим
- Гуманитар фанлар
- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар
- Социология ва психология
- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация
- Ижтимоий таъминот
- Спорт фаолияти
- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги
45 баробар – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг)

- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти
- Журналистика ва ахборот
- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари
- Архитектура ва қурилиш
- Хизмат кўрсатиш соҳаси
- Транспорт
46 баробар – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 миллион 250 минг)

- Санъат
- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш
50 баробар - 9 млн 215 минг сўм (7 млн 900 минг)

- Иқтисод
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
- Соғлиқни сақлаш
55 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм (илгари 8 млн 800 минг)

- Жаҳон сиёсати
- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
- Ҳуқуқ
60 баробар – 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг)

Магистратурада:
энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);
энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).

Махсус сиртқида:
энг арзон контракт - 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);
энг қиммат контракт - 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

Кундузги сиртқида:
энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;
энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.

Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):
энг арзон контракт - 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;
энг қиммат контракт - 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари оширилди