22:30 / 10.07.2018
4 796

Ўқишга киритишни ваъда берган фирибгарлар ва порахўр ўқитувчилар қўлга олинди (видео)

Ўқишга киритишни ваъда берган фирибгарлар ва порахўр ўқитувчилар қўлга олинди (видео)
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 247-сонли умумтаълим мактаби директори Туламетова фуқаро Алмасовадан фарзандини мактабнинг 1-синфига ўқишга қабул қилиш эвазига 500 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Тошкент миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи директорининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Ваҳобова эса ўқишни оилавий шароитлар туфайли тамомлай олмаган Қорабоевга мазкур коллежни битирганлик тўғрисидаги дипломни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

"Ахир Ваҳобова маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосар бўла туриб ёшларимизни шу йўлга бошлашини қандай изоҳлаш мумкин?", - дея савол берди кўрсатув муаллифи кадр ортида.

Теледастурда таълим даргоҳидаги порахўрлик ҳатто ўқувчиларга ҳам ўтаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

"Устозим шу ишни қилгандан кейин мен ҳам шунга қўл урсам деган фикр ҳали онгу-шуури тўлиқ шаклланмаган боланинг хаёлидан ўтадида", - дейилади кўрсатувда.

Хусусан, Чилонзор туман тиббиёт коллежи талабаси мазкур коллежда ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши Маликов орқали фуқаро Маликовани иккинчи мутахассислиги бўйича ушбу коллежга ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 500 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан тайёрланган мазкур кўрсатувда олий таълимга киритиб қўяман деб, пулни санаб олаётган вақта бир қатор фирибгарлар ҳам қўлга олингани ҳақида хабар берилди.
Таълим тизимидаги порахўрлар

Мактабнинг биринчи синфига ўқишга олиш учун 500,000 сўм пора олган директор ёхуд таълим тизимидаги порахўрлар! Манба: ЎзМТРК

Опубликовано UZBEK TV Понедельник, 9 июля 2018 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқишга киритишни ваъда берган фирибгарлар ва порахўр ўқитувчилар қўлга олинди (видео)