
Бундан бир неча кун муқаддам Тошкентдаги «Малика» савдо дўконида пичоқбозлик юз бергани ҳақида маълум қилган эдик.
ИИВнинг расмий сайтида ёзилишича, кеча, 12 июль куни яна шунга ўхшаш ҳодиса рўй берди. Пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи, муқаддам судланган С.Акбаров «Малика» савдо мажмуасининг автотураргоҳида ўзаро жанжал оқибатида Х.С., А.А. ва Ж.М.га пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Жабрланганлар шифохонга етказилган.
Ички ишлар вазирлиги С.Акбаровни кўрган, у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан у ҳақда ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришни сўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар