12:53 / 16.07.2018
3 979

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради
Фото: «Газета.uz»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида расмий ташриф билан Францияга боради. Бу ҳақда «Podrobno.uz»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

«Ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасида музокаралар режалаштирилган. Унда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — дея маълум қилган манба.

Бундан ташқари, Франциянинг пойтахтида ушбу ҳафтада савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Франция Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим савдо шерикларидан биридир. Мамлакатлар макроиқтисодий, молиявий, қишлоқ хўжалиги соҳалари, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни бошқариш учун кадрлар тайёрлаш соҳасида самарали ҳамкорлик қилади. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 264,8 миллион долларни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради