19:11 / 20.07.2018
4 816

Жиззахда фермерни урган ИИБ бошлиғи устидан жиноий иш очилди

Жиззахда фермерни урган ИИБ бошлиғи устидан жиноий иш очилди
2018 йил 9 июль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг «Ишонч телефони»га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов ўғли С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Янгиобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида сўралган фуқаро С.Қурбонбоев 2018 йил 7 июль куни соат 14-30 ларда Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов «Мустақилликнинг 22 йиллиги» сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги «Пасткичақир булоғи» фермер хўжалиги даласига келган вақтда комбайнлар ғалла ўрмасдан турганлигини важ қилиб, С.Қурбонбоевни мушти билан бурун қисмига урганлигини билдирган.

Бош прокуратура берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратига олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда фермерни урган ИИБ бошлиғи устидан жиноий иш очилди