Ўзбекистон Республикаси президенти “Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3655-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошлари миқдорлари 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб табақалаштирилган ҳолда ўртача 25 фоизга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг:
2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи миқдорини 2 баравар ошириш;
2018 йил 1 сентябрдан илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдорини эгаллаб турган лавозими ва илмий фаолият соҳасидан келиб чиқиб, 30 фоиздан 100 фоизгача табақалаштирилган миқдорда ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган илмий-тадқиқот муассасаларининг муҳандис-техник ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи миқдори қуйидаги икки босқичда оширилади:
2019 йил 1 январдан – 20 фоизга;
2019 йил 1 июлдан – 25 фоизга.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2018 йил 25 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимлари ва илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақи миқдорини ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқади.
Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор талабларига мувофиқ 2018 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини ва инновация ишларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари, шунингдек, олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг базавий лавозим маошларини тасдиқлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Леонид Кучма: Россия билан урушмаслик учун Украина олдида икки йўл бор эди
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
CNN: Эрон Исроил ҳужумларига “аниқ ва оғриқли” жавоб қайтаради
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”