
Тошкент ҳокими в. б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Grand Mir меҳмонхонаси қаршисига яқинда ўрнатилган соатли минорани олиб ташлашга буйруқ берди.
Тошкентдаги Миробод ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасидаги (Grand Mir меҳмонхонаси қаршисида) соатли минора олиб ташланади, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Миноранинг ўрнатилиши ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилардан бири Тошкент минорасининг Американинг Сомервилл шаҳридаги «Эслаш вақти» ёдгорлиги (пойдеворига округнинг 2001 йил 11 сентябрдаги терактларда ҳалок бўлган 39 нафар аҳолиси исм-шарифлари ёзилган соатли минора) билан ўхшаш эканига эътибор қаратди. Тошкентдаги минорада ҳам «Time to remember» ёзувининг борлиги объект дизайни кўчирилганига шубҳа қолдирмайди.
Манба: Gazeta.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар