Ўзбекистонлик Дарья Масальская 19 нафар рақобатчи билан бирга МДҲнинг энг чиройли қизи мақоми учун курашмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Ўзбекистоннинг ягона вакили бўлган Дарья бу танловни ўз потенциалини ривожлантириш учун имконият сифатида кўрмоқда.
Қизнинг сўзларига кўра, танлов жуда яхши даражада ташкиллаштирилган, шу сабабли иштирокчи қизлар орасида ҳеч қандай низолар келиб чиқмаяпти.
![]()
«МДҲ гўзали — 2018» халқаро танлови Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 17—27 июль кунлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамдўстликнинг энг чиройли қизи мақоми учун Қозоғистон, Россия, Грузия, Қирғизистон, Украина, Латвия, Тожикистон, Арманистон, Беларусь ва Ўзбекистондан жами 19 нафар иштирокчи курашмоқда. Грузия, Латвия ва Украина МДҲ аъзолари бўлмагани сабабли бу мамлакатлар вакиллари танловга махсус иштирокчилар сифатида таклиф қилинган.
Танлов ғолиби тож, пул мукофоти ва танлов ҳомийларининг совғаларини қўлга киритади. Мазкур танлов 1996 йилдан буён ташкил қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкент сайёҳлар учун энг қулай МДҲ шаҳарлари ТОП-5 лигига кирди

Ўзбекистонлик талаба «Владимир халқлари гўзали» танлови ғолиби бўлди

«Коинот гўзали» халқаро танловида ўзбекистонлик қиз иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик қиз ҳалқаро гўзаллик танловида Гран-при мукофотини қўлга киритди

Анталияда фоҳишалик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди

«Коинот гўзали — 2017» да Ўзбекистондан тўрт иштирокчи қатнашмоқда