12:56 / 28.07.2018
4 019

ЎМИ маъмурияти бир нечта имомларни турли сабабларга кўра ишдан олди

ЎМИ маъмурияти бир нечта имомларни турли сабабларга кўра ишдан олди
Маълумотда айтиладики, Сирдарё вилоятининг ўзида учта имом эгаллаб турган вазифасидан озод этилган. Улар биринчидан диний маълумот ҳақидаги ҳужжатга эга эмас, иккинчидан турмуш қуриш истагида келганларга ЗАГС гувоҳномаси талаб қилмаган ҳолда никоҳ ўқиган. Улар яна ажралишлар кўпайишига сабабчи бўлиб қолишган, мачитга ташриф буюрувчиларга қўпол муносабатда бўлишган. Сирдарё вилоят бош имом-хатиби Мўминжон Усмонов ҳам ўз вазифасидан озод этилди.

Тошкент вилоятидаги «Шайх Зайниддин» мачити имом-хатиби Одилхон Исмоилов мачитда ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилмагани, мачитга ҳар куни намоз ўқиш учун қатнамагани, тасдиқланмаган маълумотларни интернет орқали тарқатиш билан шуғуллангани учун эгаллаб турган лавозимидан олиб ташланди.

Фарғона вилояти Фарғона туманидаги имом-хатиблардан бири Ҳасанбой Ашуров раҳбарият топшириқларини ўз вақтида бажармагани, қўпол муомаласи туфайли ишдан бўшатилди.

Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги мачит имом хатиби Абдураҳим Пўлатов ҳам бир нечта жиддий сабаблар билан лавозимидан олиб ташланди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЎМИ маъмурияти бир нечта имомларни турли сабабларга кўра ишдан олди