date

Наманганда аёл киши девор ошиб, бошқа бир аёлнинг уйига ўғирликка тушди

Наманганда аёл киши девор ошиб, бошқа бир аёлнинг уйига ўғирликка тушди
Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
Наманган шаҳрида шу йил 14 май куни номаълум шахс «Гўзал» МФЙда яшовчи Д.У. исмли аёлнинг уйига девор ошиш йўли билан кириб, ўғирлик содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Аёлнинг хонасидан умумий қиймати 6,1 миллион сўмлик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи муқаддам судланган Г.У. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда аёл киши девор ошиб, бошқа бир аёлнинг уйига ўғирликка тушди