12:46 / 31.07.2018
4 903

МХХнинг тергов бошқармаси собиқ бошлиғи қидирувга берилди

МХХнинг тергов бошқармаси собиқ бошлиғи қидирувга берилди
Шу йилнинг 6 июнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ тергов бошқармаси бошлиғи Олег Бусигинга нисбатан қидирув эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан маълум қилишган.

Бусигин «Туркистон» акциядорлик-тижорат банки акциядори Рустам Ҳусниддиновдан 300 минг АҚШ доллари олганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, у хорижий инвесторлардан пул тама қилган.

Қайд этилишича, МХХнинг собиқ бош терговчисига нисбатан товаламачилик моддаси бўйича жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг қарорига кўра жиноий иш қўзғатилган.

Архив маълумотларига кўра, 2008 йилда Олег Бусигин «мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини янада юксалтириш, ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун» «Жасорат» медали билан тақдирланган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Олег Бусигин айни пайтда Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб юрибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МХХнинг тергов бошқармаси собиқ бошлиғи қидирувга берилди