
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг иккинчи куни - 2 августда ўтказилди ва тўлиқ якунланди. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Тест синовларида 25 та олий таълим муассасаларининг 63 та таълим йўналишида 57 минг 849 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1219 нафар абитуриент тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 486 нафар абитуриент, шундан 251 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун, 235 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар