
Бугун республикадаги барча вилоятлар олий таълим муассасаларида ўтказилмоқда. Абитуриентлар учун ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди, деб ёзади бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.
Қайд этилишича, абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилмоқда.
Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00дан бошланди. Тест синовларида 15та олий таълим муассасаларининг 28та таълим йўналишида 29 минг 475 нафар абитуриент иштирок этмоқда.
Тезкор маълумотларга кўра 623 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 52 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.
Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.
Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.
Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугаганидан сўнг тақдим этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар