17:35 / 04.08.2018
9 268

3 нафар қўшнисининг фарзандларини ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб қўйган шахсга умрбод қамоқ жазоси берилди

3 нафар қўшнисининг фарзандларини ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб қўйган шахсга умрбод қамоқ жазоси берилди
8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабоев умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Ҳукм жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан чиқарилган.
Қотил қўшни

Қотил қўшни. 8 йил давомида 3 нафар қушнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган Зоҳид Отабоев умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди. Мудҳиш жиноят тафсилотлари бугун Ўзбекистон 24 телеканалида 18-10 "Қонун номи билан" кўрсатувида.

Опубликовано O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Пятница, 3 августа 2018 г.

Тергов Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Хонобод” МФЙда яшаган Зоҳид Отабоев 2003 (Ш.М.), 2005 (Ё.У.) ва 2014 (О.С.) йилда туғилган вояга етмаганларни қасддан ўлдириб, уларнинг мурдасини ўз ҳовлисига кўмиб қўйганини аниқлаган эди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а» ва «в» бандлари (Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда — икки ёки ундан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилганди.

Мудҳиш жиноят тафсилотлари бугун “Ўзбекистон 24” телеканалида соат 18:10да намойиш этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 нафар қўшнисининг фарзандларини ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб қўйган шахсга умрбод қамоқ жазоси берилди