17:15 / 05.08.2018
6 310

Уч боланинг қотили нима мақсадида жиноятга қўл урганини айтди

Уч боланинг қотили нима мақсадида жиноятга қўл урганини айтди
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Медиамарказ саккиз йил давомида қўшниларининг уч нафар вояга етмаган фарзандларини ўлдириб, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Зоҳид Отабоев тўғрисидаги кўрсатувни намойиш қилди. Репортаж шанба куни «Ўзбекистон 24» телеканалида «Қонун номи билан» дастурида намойиш қилинди.

Кўрсатувда қайд этилганидек, 2010 йилдан бошлаб Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Хонобод» маҳалласида болалар йўқолишни бошлайди. Одамлар орасида «маняк» пайдо бўлгани ҳақидаги гап-сўзлар урчийди. Шу сабабли кўплаб оилалар ўша йилларда маҳаллани тарк этади. 2018 йилга қадар қидирув ва терговлар муваффақиятсиз тугайверади.

Тергов жараёнида уч бола — 2003, 2005 ва 2014 йилда туғилган — ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Зоҳид Отабоев (1988 й. т.) томонидан ўлдирилиб, ўз ҳовлисига кўмилгани аниқланади. У қотилликка қўшниларидан қасд олиш мақсадида қўл урганини маълум қилди.

2010 йилда 23 ёшли Зоҳид ўзинг маҳалладошлари билан текстил фабрикасида ишлар эди. Кунларнинг бирида Зоҳиднинг қўшнилари Аббос Отамурзаев, Шодиёр Алибоев, Зуфар Азимбоевлар ундан нега уйланмаётганлигини сўраб ўзаро ҳазил-ҳузул қилишади. Бу эса, Зоҳидга умуман ёқмайди, бўлиб ўтган суҳбатни унга нисбатан камситиш, эркаклик ғурурига тегиш деб қабул қилади. Ўша воқеадан кейин Зоҳид Отабоев ҳазилкаш дўстларининг барчасидан ўч олишни мақсад қилади ва жиноий режа тузади. Мақсад эса битта қўшниларининг болакайларини ўлдириб, шу орқали уларни хўрлаш, руҳан эзиш ва йиллар давомида айрилиқ азобига гирифтор қилиш, дейилади дастурда.

Зоҳиднинг биринчи ўлжаси Аббос Отамурзаевнинг 7 ёшли фарзанди Шаҳбоз Муҳаммаджонов бўлди. 2010 йилнинг 12 июнь куни Шаҳбознинг кўчада ёлғиз ўйнаб юрганлигини кўриб қолган қотил разил ниятини амалга ошириш айни фурсати келганлигини англаб етади ва ёш болани алдаб ўз ҳовлисига олиб киради. Болакай нима бўлаётганлигини англаб етмаёқ Зоҳид унинг бошига муштлаб бир-неча бора кучли зарба беради. Кичкина жуссаси билан қаршилик кўрсата олмаган болакай бир зумда ҳушидан кетади. Бундан кўнгли тўлмаган қотил болакайни бўғиб ўлдириб, уни ҳовлидаги эски ҳожатхона ичига ташлаб юборади. Кейинчалик эса ҳожатхона кўмиб юборилади.

2014 йил 10 август. Зоҳид навбатдаги ўлжаси қўшниси Шодиёр Алибоевнинг 9 ёшли ногирон ўғли Ёрқинбек бўлди. У велосипед ҳайдаб юрган Ёрқинбекни алдаб ўз ҳовлиси томон етаклаб келади. Зоҳид бу гал ҳам қотилликда аввал қўлланган эски усулдан фойдаланади. Болакайнинг жасадини эса бу сафар янги қурилган ҳожатхонага ташлаб юборади ва устидан тупроқ билан кўмиб ташлайди. Ёрқинбекнинг велосипедини эса маҳалладан оқиб ўтадиган ариқнинг чуқур жойини топиб яширади. Қидирувлар фойда бермайди.

Орадан уч йил ўтиб Зоҳид Отабоев Наргиза исмли қизга уйланади, бироқ у қўшниларидан қасд олиш ҳақидаги режасидан воз кечмайди.

Ўтган йилнинг ноябрида томорқада ишлаётган Зоҳиднинг ҳовлисига қўшниси Зуфар Азимбоевнинг уч ёшли ўғли Ойбек кириб келиб қолади. Фурсатдан фойдаланган қотил Ойбекнинг бошига кетмон билан зарба беради. Оғриқдан ерга йиқилган болакай титрай бошлайди. Шу вақт боласидан хавотирланган она фарзандини излай бошлайди. Аёлнинг овозидан чўчиб кетган Зоҳид болакайни кўтариб омборхонага олиб киради. Шу дамда ҳам болакай ҳали тирик эди. У гўдакни қўл ва оёқларини боғлаб арқон билан бўғади. Ҳали танасида ҳаёт аломатлари бўлган болакайнинг бошига қайта ва қайта кетмон билан уради. Ойбек жон таслим қилади.

Шу пайт боласини излаб юрган Муҳлиса Азимбоева кўчадан туриб «Зоҳид» деб чақиради. Бир оз вақт ўтиб ичидаги ҳовурини босиб олган Зоҳид ҳеч нарса бўлмагандек чиқиб келади. Аёл ундан «Чақирсам чиқмадингиз? Ойбекни кўрмадингизми?» — деб сўрайди. Қотил унга: «Ухлаб қолибман, чақирганингизни эшитмабман."-дейди. Аёл кетганидан сўнг Зоҳид уйга қайтиб болакайнинг жасадини чиқиндиларни ташлаш учун мўлжалланган ўрага ташлаб юборади ва устидан тупроқ билан кўмиб ташлайди.

Орадан уч кун ўтиб Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан жиноятчи қўлга олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уч боланинг қотили нима мақсадида жиноятга қўл урганини айтди