20:16 / 06.08.2018
7 054

5 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди

5 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 5 август, якшанба куни бўлиб ўтган тест имтиҳонлари жараёни ҳақида қисқа ҳисоботни, шунингдек, имтиҳон натижаларини қачон текшириш мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Шундай қилиб, 5 августдаги тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 97 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган.

Тест синовларида 57 676 нафар абитуриент иштирок этди. 1 738 нафар абитуриент эса тест синовларига келмаган. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 115 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилган.

Шу куни давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)» таълим йўналишида қайд этилган — 184,8 балл. Худди шу институтнинг «Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)» таълим йўналишида эса тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали — 164,1 балл — қайд этилган.

Шундай қилиб, 5 август куни бўлиб ўтган тест синовларида ўртача ўтиш бали — давлат гранти учун 111,9 баллни, тўлов-контракт учун эса 90,0 баллни ташкил этди. Бош вазир ўринбосари Абдуҳакимовнинг қўшимча қилишича, тест синовлари натижаларини DTМ сайтининг https://www.dtm.uz/page/test_result саҳифасида 6 август куни соат 18:15 дан бошлаб кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди