07:30 / 08.08.2018
5 083

Коррупцияга қарши яна бир қадам: «Диққат, радар!»

Коррупцияга қарши яна бир қадам: «Диққат, радар!»
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига биноан шаҳар йўлларида «Диққат, радар!» белгиси ўрнатилмоқда.

«Шу сабабли сиздан йўлларда диққатли бўлишни ва ушбу белгини инкор этмасликни сўраймиз. Зеро, ушбу белгилар остидаги ҳудудларда стационар ёки мобил радарлар ўрнатилганини унутманг», дейилади шаҳар ИИББ ахборотида.

Мазкур қурилмалар автоматик равишда реал вақт режимида тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган транспорт воситаларини аниқлайди ва унинг рақами, воқеа санаси ва вақти ҳамда манзилини «Ўзбекистон почтаси» Тошкент шаҳар филиалининг маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузарга эса бу ҳақда почта орқали маълумот юборилади.

Бу эса қоидабузар ва ЙПХ ходимининг тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига имкон қолдирмайди ва коррупциянинг олдини олган ҳолда томонларнинг вазиятга аралашувига чек қўяди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши яна бир қадам: «Диққат, радар!»