12:28 / 10.08.2018
4 570

Тошкентда банкомат ўғирлаган жиноий гуруҳ аъзоларига жазо тайинланди

Тошкентда банкомат ўғирлаган жиноий гуруҳ аъзоларига жазо тайинланди
Шайхонтоҳур туманидаги "Olive" ресторани олдида "Капиталбанк" АТБ туман филиали томонидан ўрнатилган, нархи 28 миллион 948 минг 340 сўмлик банкоматни ичидаги 848 минг 500 сўм пули билан бирга ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мамлакатимизда аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга эътибор қаратилаётир. Тижорат банклари томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойларга банкоматлар ўрнатилгани мижозларга қулайлик яратмоқда.

Аммо осон пул топиш мақсадида фуқароларга беминнат хизмат қилаётган банкоматларни талон-тарож қилаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Тошкент шаҳрида яшовчи А.Қодиров, З.Азизов ва К.Мирзаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида жиноий тил бириктирди. Улар 2017 йил 31 декабрь куни тонгда Шайхонтоҳур туманидаги "Olive" ресторани олдида "Капиталбанк" АТБ туман филиали томонидан ўрнатилган, нархи 28 миллион 948 минг 340 сўмлик банкоматни ичидаги 848 минг 500 сўм пули билан бирга ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Пулни эса ўзаро бўлишиб олган.

Шунингдек, ушбу шахслар бу билан чекланиб қолмайди. Улар ўзларига О.Нодиров, Д.Самадов ва Б.Ғуломовларни ҳам шерик қилди. 2018 йил январь ойида тун ярмидан оққанда жиноий тўда Олмазор тумани Қорасарой кўчасидаги “Қорасарой” автобус бекатига келади. Ҳудудда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, бекатга ўрнатилган нархи 24 миллион сўмлик банкоматни машина юкхонасига ортиб, кўздан ғойиб бўлади. Қонунбузарлар банкомат ичидаги 4 миллион 400 минг сўм пулни ўзаро бўлишиб олади. Жиноят изини яшириш мақсадида банкоматни Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга ташлаб юборади.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятчилар қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд мажлисида гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитилди. Ҳужжатлар ўрганилиб, тўпланган далиллар яна бир бор кўздан кечирилди. Жиноят исботини топди. Уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда банкомат ўғирлаган жиноий гуруҳ аъзоларига жазо тайинланди