16:25 / 14.08.2018
24 599

Спортчи Жамшид Кенжаев ўлдирилгани акс этган яна бир видео тарқалди (видео)

Спортчи Жамшид Кенжаев ўлдирилгани акс этган яна бир видео тарқалди (видео)
Аввалроқ, Бош прокуратура хабарига таяниб, эркин кураш бўйича спорт устаси бўлган Жамшид Кенжаевнинг “Aurum898” тунги клуби қўриқчилари Шерали Қиличов, Абдурасул Мирзаев томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тунги клубга киришга уринган Жамшид Кенжаев ва қўриқчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик катта жанжалга айланиб кетган, оқибатда эса спорт устаси ваҳшийларча ўлдириб ташланган. Бу воқеа натижасида эса тунги клубнинг бир неча нафар қўриқчилари қамоққа олингани ҳақида расмий хабарлар тарқатилди.

Бу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 97-моддаси биноан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлаб интернет тармоғида Жамшид Кенжаевнинг ваҳшийларча ўлдирилгани ҳолати акс этган видео интернет тармоғида тарқалди ва кўплаб баҳс-мунозаларга сабаб бўлди. Кейинчалик эса айнан мана шу ҳолат акс этган яна бир видео интернетдан жой олди.

Диққат! 16 ёшгача бўлганлар, ҳомиладор аёллар, асабийлашиш мумкин бўлмаган кишиларга бу видеолавҳаларни кўришни тавсия этмаймиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Спортчи Жамшид Кенжаев ўлдирилгани акс этган яна бир видео тарқалди (видео)