17:18 / 15.08.2018
11 642

Aurum клубининг қўриқчилари ҳақида янги маълумотлар маълум қилинди

Aurum клубининг қўриқчилари ҳақида янги маълумотлар маълум қилинди
Мудҳиш қотиллик юз берган “Aurum 898” клубининг ҳибсга олинган қўриқчиларидан икки нафари аввал судланганганлиги аниқланди, деб хабар қилмоқда Repost нашри Олий суддаги манбаага асосан.

“Хусусан, 1989 йил Тошкентда туғилган, муассасанинг қўриқлов хизматида ишлаган Ш. Қиличев ва 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А. Ҳамроев муқаддам судланган”, - дейилган хабарда.

Ҳибсга олинган яна икки нафар шахс — 1994 йилда туғилган С. Камолдинов ва 1992 йилда туғилган Ж. Ёрқулов муқаддам судланмаган.

Суд маъмурий материалларни ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, В. Смирнов ва И. Фазлиддиновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддасига (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) мувофиқ 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 2018 йил 10 августдаги ажримига муфовиқ айбланувчилар Ш. Қиличов, А. Хамраев, Ж. Ёрқулов ва С. Камолдиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Aurum 898" тунги клубида 9 август кечаси курашчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида юз берган жанжал оқибатида, Кенжаев вафот этган эди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Aurum клубининг қўриқчилари ҳақида янги маълумотлар маълум қилинди