23:03 / 23.08.2018
5 208

Репетитор аёлдан дарс олиш жоизми?

Репетитор аёлдан дарс олиш жоизми?
Савол:
Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Менинг 15 ва 16 ёшга тўлган ўғилларим репетитордан дарс олишяпти. Устозлари аёл муаллим. Уйимизда мен ва турмуш ўртоғим йўқ пайтлар ҳам бўлади. Аёл муаллимнинг олдига 1 ўғлим кириб, 1 хонада дарс олиши жоизми? Ёки бундай пайтда уларнинг олдиларига иккинчи фарзандим кириб ўтириши, ё шу хонанинг эшигини очиб қўйиб, бошқа хонада дарсини тайёрлаш билан шуғулланиши мақсадга мувофиқми?

Жавоб:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Огоҳ бўлинг! Киши (ўзига ҳалол бўлмаган) аёл билан холи қолмасин. Чунки уларнинг учинчиси шайтон бўлади", деганлар (Аҳмад ва Термизий ривоятлари). Шундан келиб чиқиб, ўғилларингиз иккови биргаликда дарс олса бўлади. Чунки "холи қолмасин"даги хилватдан мурод, эркак аёл билан учинчи киши кириб қолиши мумкинлигидан хавотир олмайдиган жойда бўлиши тушунилади. Бунда репетитор аёлнинг шариат буюрган даражада кийинган бўлиши шарт қилинади. Аммо айрим аҳли илмлар бегона эркакларнинг бир аёл билан хилватда бўлишини ҳам ман этишган.
Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир АҲМАД

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Репетитор аёлдан дарс олиш жоизми?