6 323
Актриса Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчи фожиа тафсилотларини сўзлаб берди (видео)

Актриса Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчи «Тошкент» телеканалига фожиа тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Repost.uz».
«Пойтахт йўллари» кўрсатуви 20 июль куни, тахминан 21:15 да А.Қодирий ва М.Ганди кўчалари кесишмасида тартибга солинмайдиган пиёдалар йўлагида қизни уриб кетган Улуғбек Эркалиевни кўрсатди. Кейинроқ аниқ бўлишича, 25 ёшли актриса Фарангиз Режаметовани 23 ёшли йигит уриб кетган.
Улуғбек Эркалиевнинг сўзлаб беришича, ЙТҲ юз берган чорраҳада светофорлар ва пиёдалар ўтиш белгилари бўлмаган. Ҳайдовчи қизни тахминан саккиз метр масофада кўрганлиги, машинани тўхтатиш ва авариянинг олдини олишга уринганлигини тан олган.
Шу билан бир пайтда, ЙТҲ юз берган вақтда Фарангизнинг ёнида бўлган дугоналари ҳайдовчи машинани тўхтатишга ҳаракат қилмаганлиги ва уни катта тезликда уриб кетганлигини маълум қилган. Улар, шунингдек, чорраҳада пиёдалар ўтиш белгиси ўрнатилганлигини қўшимча қилган.
Ҳозирги пайтда мазкур факт бўйича 267-модданинг 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Актрисани уриб кетган йигит уй қамоғида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳайдовчи ЙПХнинг икки инспекторини уриб кетди

Сергелида «Матиз» уриб кетган 5 ёшли боланинг аҳволи яхши, ота-онаси топилди

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: ҳайдовчи 3 та қизни уриб юборган (видео +18)

Фарангиз Режаметованинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди (видео)

Фарангиз Режаметова ҳалок бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот

Тошкентда «Spark» ЙПХ инспекторини уриб юборди (видео)