21:14 / 29.08.2018
6 348

Афғонистонда террорчиларга қўшилиб қолган термизлик аёл Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

Афғонистонда террорчиларга қўшилиб қолган термизлик аёл Ўзбекистонга олиб келинди (видео)
«Ёшлар» телерадиоканали ва ДХХ ҳамкорлигида «Янги Давр» информатион дастурида 8 йил давомида чет элларда сарсон-саргардон бўлган Афғонистондан олиб келинган термизлик аёл Гулрухсор Ҳайитова ҳақида лавҳа эфирга узатилди, деб ёзмоқда «Daryo» нашри.

«1988 йилда Термиз шаҳрида туғилган Гулрухсор Ҳайитова турмуш ўртоғи 1987 йилда Термиз шаҳрида туғилган Зоҳид Бегимқулов билан 2011 йилда ишлаш учун Россия Федерациясига кетади.

У ерда Зоҳид Бегимқулов бирга ишлаган танишлари орқали Ўзбекистон ислом ҳаракати террористик ташкилотига қўшилиб қолади. Шундан сўнг икки нафар фарзанди билан Гулрухсор ҳам турмуш ўртоғига эргашади.

Кўп ўтмай бузғунчи қизларнинг даъвати ва турмуш ўртоғининг қистови билан Россия орқали Озарбайжонга сўнг Эронга ва у ердан Покистонга ўтиб, жангарилар сафига қўшилади.

Бироқ Покистон ва Афғонистон ҳудудларидаги жангарилик ҳаракатлари ва саргардонликлар эр-у хотинни бир-биридан айирди. Аниқроғи 2012 йилнинг август ойида Зоҳид Бегимқулов навбатдаги жангарилик ҳаракатида аянчли ўлим топди. Эри вафот этгач Гулрухсор Ҳайитова такрор турмуш қуришга мажбур бўлади ва иккинчи турмушидан яна икки нафар фарзанд кўради.

Бир этак бола билан сарсон-саргардонликда юрган Гулрухсор Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда Афғонистоннинг Мозори-шариф шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Консуллиги билан мамлакатимизга қайтарилди», — дейилади лавҳада.

«Афғонистоннинг Дарзоб деган жойида турардик. Ўша ерлардан келяпмиз. Президентимизнинг кечиришини эшитдик, шунинг учун ўз ватанимизга қайтдик», – дейди Гулрухсор Ҳайитова.

Ватанига қайтаётган Гулрухсор Ҳайитова бири Покистонда, иккинчиси Афғонистонда вафот этган асли андижонлик эр-хотин Фарҳод Ботирбеков ва Раъно Ҳамроқуловаларнинг икки нафар қизларини ҳам ўзи билан бирга олиб келди. Ўтган 8 йиллик азоб-уқубатлардан қутилган Гулрухсор Ҳайитова бошидан кечирганларини сўзлаб берди.

«У ерда ИШИД сафига ўтдик. Улар сиғдирмагандан кейин сарсон-саргардонликда қолиб кетдик. Фарзандларим мактаб нима, боғча нима, ота-она, қавм-қариндош нималигини кўргани йўқ», – дейди Гулрухсор Ҳайитова.

Гулрухсор Ҳайитовага нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, у яқинлари бағрига қайтарилди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Афғонистонда террорчиларга қўшилиб қолган термизлик аёл Ўзбекистонга олиб келинди (видео)