
Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига А. Г. исмли аёл мурожаат этиб, Самарқанд Давлат университети муаллими Ўткир Ўтанов икки абитуриентни ўқишга киритиб қўйиши учун 12 минг доллар пора сўраганини баён қилди.
Худди шу шикоят аризаси асосида ички ишлар ходимлари тезкор тадбир ташкил этишди. Натижада 1974 йили туғилган, икки фарзанднинг отаси, Самарқанд Давлат университети муаллими Ўткир Ўтанов ваъда қилинган 12000 доллар миқдоридаги порани қабул қилиб олаётганда қўлга тушди.
2016 йили ҳам худди шу университетнинг доцент, ассистент ҳамда талабасидан иборат жиноий гуруҳ икки абитуриентни ўқишга жойлаш эвазига жами 16 минг доллар миқдорда пора олаётиб қопқонга тушганди. 2017 йили эса университет факультетларидан бирининг декани 23 минг доллар миқдоридаги пора билан қўлга олинган.
Манба: Nuz.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.