17:50 / 08.09.2018
4 303

Чилонзорда 22,6 минг АҚШ долларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Чилонзорда 22,6 минг АҚШ долларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Валютани назорат қилувчи органлардан бири сифатида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларининг ноқонуний равишда амалга оширилишининг олдини олиш борасида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан чет эл валютаси савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2 нафар фуқаро “Ласетти” автомашинаси ичида 22 минг 600 АҚШ долларини 7950 сўмдан ҳисоблаб жами 179 млн 600 минг сўмга сотишаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган 22 минг 600 АҚШ доллари мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан баённома ва бошқа процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш жисмоний шахслар томонидан ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш шохобчалари орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда 22,6 минг АҚШ долларини ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди