
У Хитойнинг Цзянси вилоятига қарашли Наньчан шаҳрида яшовчи 26 ёшли Лю сўнгги вақтларда шайтонлаш, фавқулодда бош қисмида пайдо бўладиган кучли оғриқдан азобланарди. Маҳаллий врачлар уни текшириб кўриб ҳеч нарсани аниқлай олишмади. Люни марказий касалхонага олиб боришди. Ана шу ерда рентген йигитнинг миясида ҳажми 10 сантиметрга тенг қурт яшашини кўрсатиб берди. Қурт жарроҳлик йўли билан олиб ташланди. Аммо паразит шунда ҳам ўлим топмади. Ўрмалаганча пробиркалардан бирига кириб олди.
Шанхай нейрожарроҳлик маркази президенти Го Хуэйнинг айтишича, бундай қуртлар инсон организмига хом ёки чала қовурилган гўшт, балиқ маҳсулотлари орқали ўтади ва организмнинг бирор қулай аъзоси ичига жойлашиб олади. Аксар ҳолларда қурт мияни макон тутади. Сабаби, организмимиздаги қоннинг чорак қисми юракдан тўппа-тўғри мияга етказилади. У одамни шайтонлашга мажбур этади, бош қисмида кучли оғриқ туради, кўнгли айнийди, оғиз-бурнидан қон кетади.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар