Самарқанд вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2018 йил 3 июлда фуқаро Н.Каримова вилоят прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ТИФ “Миллий банк” Самарқанд вилоят бўлими мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши юзасидан синглиси Ф.Бобокулованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Ахтамов билан шартнома тузганини билдирган.
Аризада О.Ахтамов унга жиноят иши бўйича Ф.Бобоқуловага енгиллик қилиб бериш масаласини вилоят прокуратураси мансабдор шахслари орқали 20 минг АҚШ доллари эвазига ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, мансабдор шахсга пора беришга қизиқтириб, далолат қилганлиги, ушбу пулларни талаб қилиб келаётганлиги юзасидан ҳимоячиси О.Ахтамовга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.
2018 йил 04 сентябрь куни соат 14:35 ларда Н.Каримованинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи - “Qomus” адвокатлар ҳайъати бошқарувчиси, ҳимоячи О.Ахтамов хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзининг ғараз ва бошқа манфаатларини кўзлаб, ТИФ “Миллий банк” Самарқанд вилоят бўлими мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши бўйича айбланувчи - ҳимояси остида бўлган фуқаро Ф.Бобокулова томонидан етказилган зарарни йўқ қилиб бериш, вилоят прокуратураси мансабдор шахслари орқали ижобий ҳал қилиб бериши эвазига Ф.Бобокулованинг опаси Н.Каримовадан келишилган 20 минг АҚШ долларидан 11 минг 900 АҚШ доллари пул маблағларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан О.Ахтамовга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Ахтамовга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси танланган.
Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Оҳангарон Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Терговчи 27 500 доллар пора таклиф қилинаётгани ҳақида вилоят прокурорига хабар берди

Прокуратура ходимига 10 минг доллар пора берган шахс ушланди

Бекободда "сохта прокурор" қўлга олинди

Терговни ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган шахс 8 минг доллар билан ушланди

Самарқандда футбол фирибгарлари устидан жиноят иши очилди